15:47 / 20.12.2021
1 459

Тадқиқот: «Спутник V» омикронни умуман нейтраллаштира олмайди

Тадқиқот: «Спутник V» омикронни умуман нейтраллаштира олмайди
Расм: Евгения Новоженина / Reuters / Scanpix / LETA
15 декабрь куни халқаро муаллифлар гуруҳи «Спутник V» вакцинаси билан эмланганлар зардобидаги антитаналар коронавируснинг омикрон вариантини нейтраллаштириш қобилияти тўғрисидаги илк маълумотларни эълон қилди. Мазкур қобилият (том маънода) нолга тенг – синовдан ўтган исталган бошқа вакцинадан кўра ёмонроқ, дея баҳоланди. Шу билан бирга, маълумки, лаборатория шароитларида нейтраллаштириш қобилияти реал ҳаётда вакцинанинг вирусни юқтиришга қарши самарадорлиги билан узвий боғлиқ.

Бироқ «Спутник»нинг самарасизлиги ҳақида афсусланишга ҳали эрта: мазкур тадқиқотнинг Россия вакцинаси борасидаги сифати жиддий шубҳа уйғотади («Спутник V» экспортчиси бўлган Россия тўғридан тўғри инвестициялар фонди ҳам шуни таъкидлаган). Ҳали сифатли маълумотлар эълон қилинганича йўқ, бироқ бошқа барча вакциналарда бўлгани каби «Спутник V»нинг ҳам омикронни юқтиришга қарши самараси ҳақиқатан ҳам паст, дея тахмин қилиш мумкин. Бироқ, эҳтимол, унинг самараси учинчи – бустер доза олинганида кескин ортар.

Бу қандай тадқиқот?
Турли мамлакатлардан келган бир гуруҳ олимлар кенг тарқалган бешта вакцина билан эмланганлар ва касалликни бошдан ўтказганлар зардобидаги антитаналарнинг коронавирус спайк оқсили асосида тўпланган псевдовирусни нейтраллаштириш қобилиятини ўрганишди. Олинган натижаларни таққослаш учун 2020 йилда бутун дунёда тарқалган коронавируснинг «дастлабки» варианти асосида псевдовирус яратилди.

Сўнгги ҳафталарда ана шу каби кўплаб тадқиқотлар ўтказилди, бироқ буниси «Спутник V» билан эмланганларнинг зардоби намуналари тадқиқ этилган биринчи тадқиқот бўлди.
  • «Спутник V» бўйича Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳридаги José de San Martín шифохонасида эмланган 11 нафар (30-58 ёшдаги) шифокорларнинг қон зардоби текширилди.
  • (Барча вакциналар билан эмланган ва касалликни бошдан кечирганлардан олинган) зардобнинг барча намуналаридаги антитаналар омикрон асосида яратилган псевдовирусни вируснинг «дастлабки» моделига қараганда ёмонроқ нейтраллаштирган.
  • Энг яхши натижаларни Moderna вакцинаси билан эмланганлар намуналаридаги антитаналар кўрсатди. Бироқ уларнинг омикрон моделини нейтраллаштириш қобилияти ҳам 33 марта пасайган.


«Broadly neutralizing antibodies overcome SARS-CoV-2 Omicron antigenic shift» нашридан антитаналарнинг вирусни нейтраллаштириш қобилиятининг пасайиши чизмаси
Тадқиқотнинг қайси жиҳати нотўғри?
«Спутник V» экспортчиси Россия тўғридан тўғри инвестициялар фонди Аргентинада «Спутник» билан эмланганлар зардобининг «нотўғри» намуналари тўпланган деб ҳисоблайди. Фонд томонидан айтилишича, «Спутник» билан эмланганларда псевдовируснинг «дастлабки» вариантни нейтраллаштириш қобилияти бошқа вакциналарга қараганда пастроқ экани ҳам бунга далил бўлади. Ёз фаслида Аргентинада (худди шу олимлар томонидан ўтказилган) қиёсий тадқиқот акс натижани кўрсатганди: «Спутник V» вакцинасидан кейин антитаналар вируснинг аввалги вариантларини жуда самарали тарзда зарарсизлантирганди. Россия тўғридан тўғри инвестициялар фонди ва вакцина ишлаб чиқарувчи – Гамалея номидаги марказ бир ҳафта давомида омикрон вариантини нейтраллаштириш бўйича ўз тадқиқотлари натижаларини эълон қилишга ваъда бермоқда.

Тадқиқотда бундан ҳам аниқ камчиликлар мавжуд:
  • Унда тадқиқотда зардоби қўлланган одамларда турли вакциналар билан эмланганидан кейин қанча вақт ўтгани кўрсатилмаган.
  • Зардоб донорлари олган вакциналар дозаси ҳам кўрсатилмаган.

Бироқ бу «Спутник V» ишлаб чиқарувчилари учун айниқса ҳақоратли. Умуман олганда, тадқиқот натижалари модел эмас, тирик вирусдан фойдаланилган, турли вақтда, вакцинанинг турли дозалари билан билан эмланган, бошқа вакциналар билан эмланган (бир неча киши эмас), юзлаб кишилар намуналари қўлланган ана шундай тадқиқот натижаларига зид эмас. Натижалар барча вакцина ва барча ишларда ўхшаш: антитаналарнинг омикрон вариантига қарши нейтраллаштириш қобилияти сезиларли даражада пасайган.

Бу вакциналар самарасиз эканини англатадими?
Лабораторияда вирусни нейтраллаштириш қобилияти илгари орттирилган иммунитет самарадорлигини фақат билвосита пасайишини кўрсатади (кўплаб тадқиқотлар антитаналар сони, уларнинг вирус билан боғланиш қобилияти ва юқтиришга қарши умумий самараси ўртасида аниқ боғлиқлик борлигини кўрсатса ҳам). Эмланганлар ва касалликни бошдан ўтказганлар тўғрисидаги бевосита маълумотлар ҳали кам: омикрон тарқала бошланганига кўп вақт бўлмади. Бироқ касалланиш бўйича илк тадқиқотлар касалланишдан кейин вакцина ва иммунитет самараси ҳақиқатан ҳам пасайганини кўрсатмоқда: ЖАР ва Буюк Британия маълумотлари шуни тасдиқламоқда.
  • Буюк Британия тадқиқотига кўра, Pfizer-BioNTech мРНК вакцинасининг иккита дозасидан кейин омикронга қарши самарадорлик қарийб 40 фоизни, AstraZeneca вектор вакцинаси самараси эса деярли нолгача пасаяди (ЖАРдаги йирик Discovery Health суғурта компанияси тадқиқоти маълумотларига кўра, Pfizer-BioNTech’нинг омикронга қарши самараси 33 фоизни ташкил қилади.)
  • Аммо яхши янгилик ҳам бор: Pfizer-BioNTech вакцинасининг учинчи дозасини бустер сифатида қўллаш – ҳар икки вакцина учун ҳам самарадорликни кескин оширади: AstraZeneca’да деярли 70 фоизгача, Pfizer-BioNTech’да тахминан 80 фоизгача.
  • Бустер олувчилар зардобидаги антитаналарнинг нейтраллаштирувчи қобилияти тадқиқотлари шуни кўрсатдики, вакцинанинг учинчи дозаси омикронга қарши иммунитет самарадорлигини дельта варианти билан курашишга қарши эмлашнинг иккита дозасидан кейин олинган иммунитет даражасига олиб келади.

Бироқ иммунитет самарадорлигининг ҳали деярли тадқиқ этилмаган кўрсаткичи мавжуд. Омикрон натижасида келиб чиққан касалликнинг фақат кичик бир қисми тугагани сабабли (эмлаш ёки олдинги инфекция натижасида орттирилган) иммунитетнинг жиддий касаллик ёки ўлимга қарши самарадорлиги қандай эканини айтиш мушкул. Омикрон билан касалланганда иммунитет пасаядими (агар ҳа, бўлса, қанчага) ёки йўқми, бу эпидемиянинг келажакда ривожланишига боғлиқ бўлади.

Жиддий касаллик ёки ўлимга қарши самарадорлик тўғрисидаги фикрларни лабораторияда вирус антитаналар билан нейтраллаштирилиши тажрибаси натижасида олиб бўлмайди: асоратларга қарши самарадорлик юқтиришга қарши тезкор ҳимояни таъминлайдиган антитаналаргагина эмас, ҳужайра иммунитетига ҳам юқори даражада боғлиқ бўлади. У вирус билан контактдан кейин дарҳол фаоллашмайди, шунинг учун ҳам инфекцияга қарши туришга имкон бермайди, бироқ организмга патогенга қарши курашда ёрдам бериш учун кейинроқ «ишга тушади».

Ҳозирча ЖАРдан олинган дастлабки маълумотлар бор. Унга кўра, Pfizer-BioNTech вакцинасининг иккита дозасидан кейин касалхона ётқизиш самарадорлиги дельта билан касаллангандан кейинги 93 фоиздан омикрон билан касалланишда 70 фоизгача пасайди.

Аммо касалликнинг оғир кечишига қарши самарадорлик анча юқори даражада қолаётганининг билвосита белгилари ҳам бор, дейди АҚШ Скриппс илмий-тадқиқот институти профессори Эрик Топол.

Омикрон юқтирилганидан кейин бошқа вариантлар билан касаллангандан кўра осон кечиши тўғрисидаги илк ишончсиз кўрсаткичларни омикрон вирулентликни пасайтирувчи хусусиятларга эга экани билан эмас, касаллик оғир кечишига қарши иммунитет ишлашда давом этиши билан изоҳлаш мумкин.

Мазкур тушунтириш эмланганлар ва касалликни бошдан кечирганлар бошқа вариантлар эпидемиясига қараганда омикронни нисбатан кўпроқ юқтирганига асосланади. Агар иммунитети бўлганларда касаллик оғир кечишига қарши ҳимоя юқори даражада сақланса, омикрон билан касалланиш касаллик енгил кечишига олиб келадигандек туюлади. Шу билан бирга, эмланмаган ва касалликни бошдан кечирмаганлар учун омикрон аввалги вариантлар каби ҳалокатли бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадқиқот: «Спутник V» омикронни умуман нейтраллаштира олмайди