
Тошкентдан Уфа йўналишида амалга оширилган Uzbekistan Airways HY9657/9658 рейслари захира аэродром сифатида Қозонга йўналтирилди. Бунга Уфа аэропортида жорий этилган вақтинчалик чекловлар сабаб бўлди.
Авиакампания маълумотига кўра, парвозлар жадвали бўйича янгиланган ахборот кейинчалик тақдим этилади. Ушбу ҳолат Россия Мудофаа вазирлиги томонидан 4-ноябр куни тунда Башқирдистонда икки украин дрони уриб туширилгани ҳақидаги баёнот билан бир вақтда рўй берди.
Шунингдек, Уфа аэропорти чекловлар олиб ташланганидан кейин одатий режимда иш бошлади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар