date

Холанд: Месси ва Роналду чўққисига ҳеч ким ета олмайди

Холанд: Месси ва Роналду чўққисига ҳеч ким ета олмайди

"Манчестер Сити"нинг ёрқин ҳужумчиси Эрлинг Холанд ЕЧЛнинг 4-туридаги "Боруссия Дортмунд"га қарши баҳс олдидан журналистлар билан суҳбатда жаҳон футболи афсоналари — Месси ва Роналду ҳақида фикр билдирди.

— Месси ва Роналду даражасига чиқа оламанми? Йўқ, улардан ҳали жуда узоқман. Улар иккиси футбол тарихида ноёб шахслар. Ҳозирги пайтда ҳеч ким уларнинг чўққисига ета олмайди. Шунинг учун ҳам бу саволга жавоб аниқ — йўқ, — деди 25 ёшли норвегиялик форвард.

Холанд жорий мавсумда ажойиб формада — у 13 та учрашувда 17 та гол урган ва 1 та голли узатмани амалга оширган. Форварднинг ушбу натижалари уни замонабоп юлдузлар орасида етакчи қилиб кўрсатса-да, у ҳали ҳам Месси ва Роналдуни энг юқори поғонада деб билади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Холанд: Месси ва Роналду чўққисига ҳеч ким ета олмайди