
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкент—Уфа—Тошкент йўналишидаги HY9657/9658 рейси захира аэродром сифатида Қозонга йўналтирилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.
Ўзгаришлар Уфа халқаро аэропортидаги вақтинчалик чекловлар сабабли амалга оширилди. Парвозлар жадвали бўйича батафсил маълумот кейинроқ тақдим этилади.
Йўловчиларга авиакомпаниянинг расмий манбалардаги янгиликларни кузатиб бориш тавсия этилади. Эслатиб ўтамиз, Россия Мудофаа вазирлиги аввалроқ 4 ноябр куни кечаси Бошқирдистонда икки украиналик дрон уриб туширилганини хабар қилган эди.
Шунингдек, Uzbekistan Airways Наманган—Краснодар—Наманган йўналишидаги рейслар жадвалида ҳам ўзгартишлар киритилганини маълум қилган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар