
Навоий вилоятида туғилган аёл фоҳишалик билан шуғулланганы учун жазоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий судининг расмий сайтида маълум қилинди.
2023 йил 28 октябр куни соат тахминан 20:00 да ички ишлар органлари ходимлари Тошкент шаҳри Бектемир туманида жойлашган "B H" меҳмонхонаси ҳудудида 1992 йилда туғилган аёлни фоҳишалик билан шуғулланаётганида аниқлашди. Маълум бўлишича, аёл ажрашган ва бир нафар фарзанди бор.
У илгари ҳам худди шу каби ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарликка тортилиб келган. Бектемир тумани жиноят ишлари бўйича судининг қарорига кўра, аёл Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси "Фоҳишалик билан шуғулланиш" моддаси 2-қисми бўйича айбдор деб топилди.
Унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Шунингдек, аёл махсус қабулхонада сақланиш харажатлари учун 309 000 сўм миқдорида тўлов амалга ошириши лозим бўлади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.