Фото: «Домашний очаг»
Қандай маҳсулотларни истеъмол қилиш тишлар билан боғлиқ муаммо келиб чиқишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида «Домашний очаг» нашри маълумот бериб ўтади.
Углеводлар
Конфетлар, қандолат маҳсулотлари, музқаймоқ, газланган ичимликлар, қадоқланган шарбатлар ва фастфудларнинг бари углеводга бой маҳсулотлар саналади. Шакар нимаси билан зарарли ҳисобланади? У тишларнинг биоплёнкасида яшовчи микроорганизмлар учун энг яхши озуқа ҳисобланади. Катта миқдорда ширинлик истеъмол қилиб, билмаган ҳолда микроорганизмларнинг ўсишига олиб келамиз, шундан кейин тиш эмалининг емирилиши кузатилиши мумкин.
Мева кислоталари
Мевалар витамин манбаи экани кўпчиликка маълум, аммо мева кислоталари тиш эмалига зарар етказадиган яширин душман ҳисобланади. Айниқса, цитрус мевалар бу борада зарарлироқ. Сақич чайнаш кислота балансини меъёрлаштирадиган сўлак ажралишини жадаллаштиради. Айнан шу сабаб ҳам шарбатни найча (трубочка) орқали ичиш тавсия қилинади, бу тишларни 100 фоиз ҳимоя қилмагани билан, касалликлар келиб чиқиш хавфининг олдини олади.
Ичимликлар
Вино ва кун давомида қаҳва ичишни канда қилмаслик тиш эмалига зарар етказади. Чой эса нафақат тишларнинг рангини ўзгартириши, балки организмдаги кальцийни чиқариб ташлаши мумкин.
Спиртли ичимликлар
Спиртли ичимликлар истеъмолидан кейин оғиз қуришига сўлак безлари фаолиятининг сусайиши сабаб бўлади. Бу эса микроорганизмларнинг кўпайишига олиб келади.
Иссиқ ва совуқ маҳсулотларни кетма-кет истеъмол қилиш
Иссиқ қаҳвадан кейин ширин музқаймоқ ейиш тишларнинг емирилишига олиб келиши мумкин.
Кимёвий қўшимчалари бор егуликлар
Чипс ва бошқа қарсилдоқ егуликлар таркибида кимёвий моддалар бисёр бўлади. Улар эса тишнинг емирилиши ва бошқа муаммоларга олиб келиши мумкин саналади.
Сув
Таркибида фтор бисёр бўлган сувни доимий равишда истеъмол қилиш, флюороза кейинроқ эса тиш эмалининг емирилишига сабаб бўлади. Бунинг олдини олиш учун фильтрланган ёки бутилкали сув ичиш тавсия қилинади. Қоидага риоя қилинг, зарарли маҳсулотлардан тийилинг ва гўзал табассум эгаси бўлинг. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди