date

Ўзбекистон экспортида етакчи ўнта давлат рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистон экспортида етакчи ўнта давлат рўйхати эълон қилинди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-август ойлари мобайнида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси сезиларли даражада ўсди. Хусусан, мазкур даврда мамлакатнинг экспорт ҳажми 23 миллиард АҚШ долларига етди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу ойларига нисбатан 31,3 фоизга юқори эканлиги қайд этилмоқда.

Расмий рақамлар Ўзбекистоннинг халқаро бозорлардаги фаолияти тобора кенгайиб, турли мамлакатлар билан ҳамкорлик даражаси мустаҳкамланаётганини кўрсатмоқда. Экспорт ҳажмидаги ўсиш мамлакат иқтисодий салоҳияти ҳамда миллий маҳсулотларга бўлган талаб ортиб бораётганини англатади.

Шу билан бирга, қўмита Ўзбекистон экспортида етакчи ўринларни эгаллаган ТОП-10 давлатлар рўйхатини ҳам эълон қилди. Улар қуйидагича тақсимланди (АҚШ долларида):

— Россия – 2,9 миллиард;

— Хитой – 1,2 миллиард;

— Қозоғистон – 910,8 миллион;

— Афғонистон – 881,6 миллион;

— Туркия – 736,4 миллион;

— Франция – 618,6 миллион;

— Бирлашган Араб Амирликлари – 493,6 миллион;

— Қирғиз Республикаси – 371,3 миллион;

— Тожикистон – 338 миллион;

— Покистон – 267,9 миллион.

Мутаҳассисларнинг таъкидлашича, экспорт ҳажмида Россия ва Хитой каби йирик ҳамкорлар етакчилик қилаётгани табиий ҳол. Шу билан бирга, қўшни давлатлар – Қозоғистон, Афғонистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг ҳам юқори ўринларда туриши минтақа иқтисодий боғлиқликларининг кучлилигини намоён этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон экспортида етакчи ўнта давлат рўйхати эълон қилинди