date

Фаластин молиявий барқарорлиги учун фавқулодда халқаро коалиция тузилди

Фаластин молиявий барқарорлиги учун фавқулодда халқаро коалиция тузилди

Франция ва қатор иттифоқчи давлатлар Фаластин мухториятининг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш мақсадида фавқулодда коалиция ташкил этганини эълон қилди. Бу ташаббус миллий маъмуриятнинг ҳудудларни самарали бошқариш, аҳолига зарур хизматларни тақдим этиш ва хавфсизликни таъминлаш салоҳиятини сақлаб қолиш учун жорий қилинди, дея маълум қилди Франция Ташқи ишлар вазирлиги.

Янги тузилмага Белгия, Дания, Франция, Исландия, Ирландия, Япония, Норвегия, Саудия Арабистони, Словения, Испания, Швейцария ва Буюк Британия каби давлатлар қўшилди. Уларнинг таъкидлашича, коалиция Фаластин миллий маъмурияти юз тутган «мисли кўрилмаган молиявий инқироз»га жавоб сифатида тузилган.

Бирлашма вакиллари қисқа муддатли ёрдам билан чекланиб қолиш мумкин эмаслигини, балки халқаро молия институтлари иштирокида шаффоф ва ҳисобдор механизмларга асосланган тизимли, прогноз қилинадиган ҳамкорлик зарурлигини урғулашди.

Шу билан бирга, давлатлар ташқи ишлар вазирлари Исроил ҳукуматидан Фаластин миллий маъмурияти фаолиятига тўсқинлик қиладиган, уни заифлаштирадиган ёки мутлақ қулашига олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатларни тўхтатишни қатъий талаб қилди. Уларга кўра, Фаластиннинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш нафақат фаластинликлар учун, балки исроилликлар ва бутун минтақадаги тинчлик ҳамда хавфсизлик учун муҳим сармоядир.

Ҳозирча коалицияга аъзо давлатлар Фаластинга тақдим этиладиган молиявий ёрдам миқдори ҳақида маълумот ошкор этилмади. Шу билан бирга, экспертлар бу қадам Фаластин маъмуриятининг молиявий тизимини мустаҳкамлаш ва минтақада барқарорликни таъминлаш йўлида муҳим қадам сифатида баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Фаластин молиявий барқарорлиги учун фавқулодда халқаро коалиция тузилди