Нигериялик ошпаз Гиннес рекордини янгилади

Нигериялик ошпаз Гиннес рекордини янгилади

Нигериялик ошпаз Гиннес рекордини янгилади
Нигериялик ошпаз Ҳилда Баки икки марта Гиннес рекордини янгилади. У Лагосда ресторан юритади, ошпазлик дарслари беради ва шахсий ошпазлик хизматини таклиф қилади.

Баки 2023-йилда 93 соат 11 дақиқа давом этган тўхтовсиз давом этган ошпазлик марафони билан эътиборни тортган эди. Шу ойда эса у битта катта идишда 8,7 тоннадан ортиқ Jollof гуручини пишириб Гиннес рекордини янгилади.

Унинг муваффақияти тасодиф эмас. Баки ўз брендини ривожлантиришни режалаштирган ва келажакда жаҳон бўйлаб ресторанлар очмоқчи. Мақсади – Нигерия ошхонасини дунё миқёсида машҳур қилиш. У ўзининг кокосли гуруч рецептини ҳам дунёга танитмоқчи.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Oqiljon Muhammad
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар