Ла Лиганинг марказий учрашуви – Мадрид дербисида “Атлетико Мадрид” ўз майдонида “Реал Мадрид”ни мағлуб этди. Бу жуда шов-шувли натижа бўлиб, ўйин 5:2 ҳисобида якунланди.
Ҳисобни 14-дақиқада Робен Ле Норман очди. Ундан сўнг 45+3-да Александр Серлот “Атлетико”нинг иккинчи голини урди. Реал эса жавоб зарбасини Килиан Мбаппе (25') ва Арда Гулер (36') орқали бериб, ҳисобни 2:2 га тенглаштирди. Бироқ бу устунлик узоққа чўзилмади.
Иккинчи бўлим бошида Юлиан Альварес 51-дақиқада пенальтидан гол урди, 63-дақиқада эса яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ўйиннинг якунловчи зарбасини 90+3-да Антуан Гризманн амалга оширди ва “Атлетико” 5:2 ҳисобида зафар қучди.
Статистикада “Реал” тўпга эгалик қилиш (63%), паслар (534), аниқлик (87%) бўйича устунлик қилди. Аммо самарадорликда “Атлетико” етакчи бўлди: 13 зарба, 7 аниқ зарба ва 5 гол.
Бу натижа “Реал Мадрид” учун мавсумдаги илк мағлубият бўлди. “Атлетико” эса 7 та ўйиндан сўнг 12 очко билан 4-ўринга кўтарилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!