
Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Жорий йилнинг 14 январь куни соат 09:02 да Фавқулодда вазиятлар вазирлигига Олмазор тумани Қорақамиш-3 кўчасида жойлашган озиқ-овқат дўконида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, соат 09:06 да 3 та ўт ўчириш-қутқарув гуруҳи воқеа жойига соат 09:06 да етиб келган, ёнғин соат 09:24 да ўчирилган.
Маълум қилинишича, ёнғин оқибатида дўконнинг 80 квадрат метрга яқин майдони: томи, шифти ва ички қисми зарар кўрган. Ҳалок бўлганлар ва қурбонлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишни сўрайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар