Қариш жараёнини тезлаштирувчи 10 та одатлар. » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Қариш жараёнини тезлаштирувчи 10 та одатлар.

Ҳаёт тарзи 28-09-2016, 15:02 1 899
Қариш жараёнини тезлаштирувчи 10 та одатлар.

Биз қандай ёшда кўринишимиз албатта, генимизга ҳам боғлиқ. Бироқ, ёш ёки қари бўлиб кўринишимизда ўзимизнинг яшаш тарзимиз ҳам жуда катта аҳамиятга эга.

Биз сизга бугунги маслаҳатимизда ёшлигимизни биздан олиб қўядиган яьни, қаришни тезлаштирадиган 10 та одат ҳақида маьлумот бермоқчимиз.

1. Ёғли таьомлардан буткул воз кечиш:
Одатда парҳез қиламиз деб ёғли таьомлардан буткул ўзимизни тиямиз. Бу организим учун шу жумладан юз териси учун ҳам зиёндир. Юз терисига тезда ажин тушадиган бўлиб қолади. Шу сабабдан парҳезга қизил балиқ, ёнғоқ ва сметанани қўшиш фойдадан ҳоли эмас.


2. Салқин ичимликларни саломинка орқали ичиш:
Ичимликни саломинка орқали ичаётган вақтимизда лаблар унга еғилиб, уни атрофини ажинлар эгаллайди.


3. Ёнбошлаб ухлаш:
Бундай ухлаганда узларингиз узоқ вақт ёстиққа тегиб туради. Бундай ухлаш юз ва бўйинда ажинлар пайдо бўлишига олиб келади.


4. Қандай ўтирганлигингизга эьтибор бермаслик:
Албатта, умурьа поғонаси теккис бўлса яна бир фиройдир қоматингиз учун. Бундан ташқари унинг нотеккислиги ҳар хил касалликларни ҳам келтириб чиқаради.


5. Фақат ҳордиқ олиш кунларигина қуёшдан сақланиш:
Ултрабинафша нурлари қаришнинг энг биринчи сабабчиларидандир. Шу сабабдан ултрабинафша нурларидан сақланиш учун ҳар куни крем суртиб олиш тавсия этилади. Ҳатто ёмғирли кунда ҳам ундан сақланишни унутманг. Чунки бундай ҳавода ҳам булутлар уларнинг 80% ни ўтказишади.


6. Биноларни ортиқча иситиш:
Хоналарни ортиқча иситилганда хонадаги ҳаво қуруқ бўлиб қолади ва бу тери ва сожлардаги намликнинг камайишига тез қаришга олиб келади.


7. Шакардан бутунлай бош тортиш:
Албатта, шакарнинг жуда кўп миқдори зарарли, аммо ундан бутунлай воз кечиш ҳам ярамайди. Аҳир ширинлик кайфият кўтаради. Кўтаринки кайфият узоқ умир демакдир.


8. Жуда узоқ вақт телевизор кўриш:
1 соат давомида телевизор кўриш ўртача ҳисобда 22 дақиқага умрингизни қисқартиради. Шу сабабдан ҳар ярим соатда танафус қилишни унутманг.


9. Кам уйқу:
Катта ёшдагиларга суткасига 7, 8 соат ухлаш тавсия этилади. Уйқидаги вақтингизда организимингиз тикланиш жараёнида бўлади. Кам уйқу натижасида организимингиз тўлиқ тиклана олмайди ва бу ташқи кўринишингизга ўз таьсирини ўтказмай қолмайди.


10. Стрессдан ва ташаббускорликнинг йўқлигидан азият чекиш:
Ташаббускорликнинг йўқлиги ва стрессдан азият чекиш организимнинг тез қаришига олиб келадиган омиллардан биридир.


Фойдали маслахатлар сизга ёшлигингизни сақлашингизда ёрдам беради деган умиддамиз.

Манба: myformat.club



Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.