Кириб келаётган Янги йил товуқ мучали остида бўлишидан хабарингиз бор. 2017 йилда товуқ мучали даврида бу жонзотга хос ранглар урфга кириши табиий.
2017 йилда ёрқин ранглар ичида қизил ранг урфга кириши кутилмоқда. Қизил ранг куч-қувват, тетиклик, ҳаракат, янгиланиш ва етакчилик белгисини билдиради. Шу мучал остида туғилганлар учун 2017 йил улкан муваффақият келтириши кутилмоқда, деб ёзади Qalampir сайти.
Жаҳон мода оламининг етакчи мутахассислари Янги йилни қандай рангдаги либосларда қарши олиш лозимлиги борасида ўз тавсияларини бериб ўтишди.
“Оловли” товуқ йилини кутиб олиш арафасида қизил, ёқутранг, алвон, қирмизи, қизғиш, тилларанг, тўқ қизил рангли либослар кийишни маслаҳат беришмоқда.
Яна бир услубга кўра, юқоридаги каби ёрқин рангдаги деталлари бор либослар кийиш ёки шундай рангдаги кийимларни қора, оқ, садаф рангли бошқа либослар билан мослаштириш мумкин.
Ёрқин ранглар нафақат кийимларда, балки уй интерьерида ҳам акс этиши мақсадга мувофиқ. Классик услубни маъқул кўрувчи инсонлар ҳам кулранг ёки хира ранглардан қочишлари тавсия этилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди