Инсон яшар экан, ёши ўтган сайин саломатлигида турли муаммоларга дуч келади. Шулардан бири бўғинлардаги оғриқлардир. Албатта, инсон кексайиши баробарида тизза бўғинларидаги пайлар ва тўқималар эгилучанлиги ҳамда ҳаракатчанлигини йўқотади. Бунинг оқибатида юрганда оғриқ пайдо бўлади.
Турли хил салбий омиллар, биринчи навбатда нотўғри овқатланиш натижасида, бўғинлардаги суюқлик ишлаб чиқарилиши камаяди. Оқибатда тоғайсимон тўқималарга зарар етади. Бу эса артроз дебочасидир. Хўш бўғинларни мустаҳкамлашнинг имкони борми?
Бунинг учун сизга сулидан тайёрланган коктейлни тавсия қиламиз. «Так Просто!»га таяниб «Кун.уз»нинг ёзишича, бу ичимлик тиззасидан азият чекаётганлар учун жуда фойдалидир. У тиззаларда юмшатувчи суюқлик ишлаб чиқарилишини кучайтиради, эгилувчанликни яхшилайди, бу ўз навбатида ҳаракат ва фаолликка ижобий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, коктейл жуда тўйимли бўлиб, ажойиб таъмга эга. Шунга кўра, нонушта ёки кечки овқат ўрнига ҳам ўтади.
Бу ичимликнинг таркиби қуйидагича:
250 мл сув
50 г сули ёрмаси
100 мл апельсин соки
1 ош қ. майдаланган ёнғоқ
1 ош қ. асал
Долчин, таъбга кўра
Қандай тайёрланади:
Сув ва сули ёрмасидан сули бўтқаси тайёрланади. У совугунча, апельсин соки долчин, асал ва ёнғоқ билан аралаштирилади. Бу аралашма сули бўтқасига қўшилади ва блендер ёрдамида аралаштирилади.
Коктейл жисмдаги жараёнларни нормаллаштирувчи моддаларга бой. Икки ҳафта ўтгач, бўғинларингизда ўзгаришни сеза бошлайсиз. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди