01:28 / 13.09.2017
8 622

Кран сувини ичиш мумкинми?

Кран сувини ичиш мумкинми?
Мутахассисларнинг фикрича, кран суви таркибида зарарли оғир металларнинг бўлиши — бу жуда кенг тарқалган муаммо. Уни бартараф қилиш учун тозалаш станцияларида сувга катта миқдорда суюқ хлор ёки хавфсизроқ бўлган натрий гипохлорит қўшилади. Албатта, бир-икки қултум хлорланган сувдан ичсангиз зарар кўрмаслигингиз мумкин, лекин уни мунтазам равишда ичиш тавсия қилинмайди — меъда-ичак йўллари муаммолари, юрак-томир касалликлари ва аллергияга йўлиқишингиз мумкин.

Ичимлик сувларининг 3 тури

Бутилка ёки канистрлардаги сувлар

Сертификациядан ўтган бутилкадаги сувлар зарарсиз ва ичиш учун яроқли ҳисобланади. Дўконда сувларнинг сақланиш шартларига риоя қилинганлигига эътибор беринг: бутилка ва канистрларга бевосита қуёш нурлари тегмаслиги, идишларда эса ёриқлар ва тирналган жойлар бўлмаслиги керак.

Қайнатилган сув

Сув қайнатилганда бактериялар ўлади, лекин кимёвий ифлосланиш қолади, масалан оғир металлар. Бундан ташқари чойнак ичида қасмоқ пайдо бўлади — кальций ва магний тузлари йиғилади. Уларнинг таъсирида сув «қаттиқ» бўлиб қолади. Уни ҳар доим истеъмол қилиш сийдик йўлларида тошларнинг пайдо бўлиши ва соғлиқ билан боғлиқ бошқа муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Лекин Бутун дунё соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, «қаттиқ» сувнинг организмга зарарли таъсири илмий жиҳатдан исботланмаган, шунинг учун бундай сув ичишга яроқли деб ҳисобланади.

Фильтрланган сув

Асосийси — тахминан бир ойда бир марта унинг ичидаги картрижни алмаштиришни унутманг: агар унинг охирги ишлатиш муддати тамом бўлса, у сувнинг сифатини ёмонлаштиради.

Агар сизнинг оилангиз катта бўлса, сув қувурига маҳкамланадиган турғун фильтр ўрнатган маъқул, бундай мослама катта ҳажмдаги сувларни ёки сув қувуридаги жуда ифлос сувларни тез тозалаш имконига эга. Иккинчи ҳолатда шуни эътиборга олиш лозимки, сўрилувчи фильтрлар хлордан, механик фильтрлар эса занглардан, ионалмашувчи фильтрлар оғир металларнинг тузларидан ва зарарли бактериялардан тозалаш хусусиятига эга.

Манба: «Daryo.uz»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кран сувини ичиш мумкинми?