Ҳар ҳил одамлар бўлишади… Айримлар биринчи учраган одамдан ҳеч нарсани аямаса,бошқалардан қишда қор сўраб бўлмайди. Сиз қайси гуруҳ инсонларга кирасиз? Атрофдагилар билар ҳар доим ҳам хушмуомалада бўла оласизми? Бу саволларга қуйидаги тестни ечиб, жавоб топасиз деб ўйлаймиз. Демак саволлар:
1. Чўнтагингизга оз-моз пул тушиб қолди дейлик. Барча пулларингизни дўстларингиз учун совғаларга сарфлай оласизми?
2. Ўртоғингиз ўзининг муаммолари ҳақида гапира бошласа ўзингизни эшитмасликка оласизми?
3. Агар рақибингиз шахмат ёки бошқа ўйинда ёмон ўйнаса, айрим пайтлар у ҳам ютиши учун имконият яратиб берасизми?
4. Одамлар кайфиятини кўтариш учун уларга тез-тез яхши гаплар айтиб турасизми?
5. Қўпол ҳазилларни ёқтирасизми?
6. Кечиримлимисиз?
7. Сизни умуман қизиқтирмайдиган суҳбатни охиригача етказа оласизми?
8. Амалиётда ўз қобилиятингизни тўлиқ ишлата оласизми?
9. Ютқазаётган ўйинингизни тугатмай ташлаб қўя оласизми?
10. Агар ҳақлигингизга ишончингиз комил бўлса ,рақибингиз фикрини эшитишни истайсизми?
11. Илтимосларни бажонидил қондира оласизми?
Натижалар:
Энди 1, 3, 4, 7, 11 саволлардаги «Ҳа» ва 2, 5, 6, 8, 9, 10 саволлардаги «йўқ» жавоби учун бир очкодан жамланг.
8 очкодан кўп: Сиз хушмуомала, атрофдагиларга ёқадиган, одамлар билан келишиб кетадиган инсонсиз. Дўстларингиз кўп бўлса керак. Лекин огоҳлантириб қўяйлик:сиз ҳамма билан келишиб кетиш шарт эмас деб ўйлайсиз.
4 очкодан 8 очкогача: Ҳаммага нисбатан ҳам раҳмдил эмассиз.Айримлар учун ҳамма нарсага тайёрсиз, бошқалар яъни сиз ёқтирмайдиганлар яхшиси сиздан узоқроқ юргани маъқул. Бизнингча одамларни хафа қилиб қўймаслик учун ҳамма билан бирдай муомала қилганингиз маъқул.
4 очкодан кам: Сиз билан суҳбат ҳатто энг яқин кишиларингиз учун ҳам қийин. Дўстларингиз кўпайиши учун одамлар билан яхши муносабатда бўлинг.
Манба: mulohaza.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди
Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди
Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди
Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди
U23 Осиё кубоги. Бугун финал! Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйнайди
Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди
Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"