10:30 / 29.04.2024
186

Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари

Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари
Фото: Mykaleidoscope
Исмалоқ ва бошқа кўкатлардан барчамиз турли баҳорий таомлар тайёрлаб кўрганмиз, аммо унинг организмга нақадар фойдали суперфуд эканлиги ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Исмалоқ суперфуд егулик саналади: у ўзида кўпгина витамин ва минералларни, антиоксидантларни сақлайди. Унда ёғ миқдорининг жуда озлиги сабаб парҳез тутувчи аёлларни қувонтиради. Исмалоқ фойдали салат ва смузилар тайёрлаш учун идеал кўкатдир.

Исмалоқ лютеин, бета-каротин, виолаксантин, кумарин ва ферул кислотаси каби антиоксидантларга бой. Лютеин кўз саломатлигини таъминлайди, ёш ўтиб бориши билан боғлиқ бўлган кўзлар сарғайишининг олдини олади. Зеаксантин эса кўриш қобилиятини яхшилайди.

Бир стакан исмалоқ шарбати А витаминининг бир кунлик қийматининг 63 фоизини ўзида сақлайди. Мазкур витамин кўзлар қуруқлашмаслигига, инфекциялар билан курашишга ҳамда янги тери ҳужайраларнинг шаклланишига ёрдам беради.

Фото: Mykaleidoscope
Бир стакан исмалоқ шарбати C витаминининг кунлик қийматининг 38 фоизини ўз ичига олади. У тери ҳужайраларини оксидловчи стресс, яллиғланиш ва шикастланишдан ҳимоя қилади. C витамини терининг эластиклигини таъминлайдиган коллаген ишлаб чиқаришда, ёшликни сақлаб қолишда ҳамда жароҳатларнинг битишида муҳимдир.

Бундан ташқари, бир стакан исмалоқ шарбати калий моддаси кунлик қийматнинг 14 фоизини ўзида сақлайди. У қон босимини мўтадил бўлишига ёрдам беради. Исмалоқ саратон ҳужайраларининг ўсишига қарши курашувчи восита ҳам ҳисобланади.

Абу Али ибн Сино ўзининг “Тиб қонунлари” асарида исмалоқнинг фойдали хусусиятлари ҳақида тўхталиб ўтган:
Бунда ювувчи, тозаловчи қуввати бор. Сафрони ҳайдайди. Кўпинча меъда унинг қайнатмасини тусамайди.

Маълумот учун: 100 грамм янги узилган исмалоқдан ўртача 200 грамм шарбат чиқади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари