Фейсбукда кўп учрайдиган турларидан...
"Биров бир кишининг (эшитса норози бўладиган) сифатини айтиб орқасидан гапирса, ўша сифат фақат бир кишида бўлса, унинг номини айтган билан бир хил бўлади ва ғийбат бўлиб қолади. Чунки, одамлар гап ким ҳақида кетаётганиини билгандан сўнг унинг номи айтилди нимаю, айтилмади нима.. Эҳтиёт бўлайлик".
Қўшимча:
Бундан баъзи ҳолатлар истисно қилинади, бу ўринларда муайян кишини гапириш ғийбат ҳисобланмайди:
1. Зулм қилган кишидан қози ёки ҳокимга шикоят қилиш.
2. Гуноҳ қилиб юрган кишини гуноҳидан қайтара оладиган кишига айтиб, қайтаришни талаб қилиш.
3. Фатво сўраш пайтида зулм қилган кишини айтиб, унинг қилиғи ҳақида фатво сўраш.
4. Мусулмонни ёмонликдан қайтариш учун унга биров ҳақида гапиришга мажбур бўлиш. Масалан, "бу ўғрилик (ёки бузуқлик) қилади, бу билан юрманг" дейиш.
5. Ўз фосиқлигини оммага кўрсатиб, гуноҳларни ёки бирор бидъатни ошкора қилиб юрганни гапириш.
6. Биров бир лақаб билан машҳур бўлиб, номи ёнида лақаби айтилмаса танилмайдиган бўлиб кетса, ўша лақаби билан аташ. Масалан, Омон сариқ, Эшмат пакана, Тошмат пучуқ ва ҳоказо.
Сайфуллоҳ НОСИР
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди