Ҳафта давомида ишлаб чарчаган одам, якшанба куни чарчоғини чиқариш мақсадида, креслога суяниб газета варақлаётган эди.
Шунда унинг ёнига ўғилчаси келиб:
-Дадажон, бугун истироҳат боғига айлантиришга олиб боринг – деб қолди.
Аксига олиб, ўғлига дам олиш куни айлантиришга олиб боришга ваъда бериб қўйган, лекин бугун уйдан чиққиси келмаётган эди.
Шунда хаёлига ажойиб фикр келиб қолди. Газетага илова сифатида берилган дунё харитасини олди-да, қайчида кесиб бўлакларга бўлиб ташлади. Кейин ўғлига шу харитани тўғри йиға олса, айлантиришга олиб чиқишини айтди.
Манаман деган география олими ҳам кечгача бу харитани йиғиши жуда мушкул – деб ўйлаб ўтирар эди. Орадан 10 дақиқа ўтар ўтмас, ўғли отасига харитани йиғиб бўлганини мақтаниб айтди. Дадаси бориб қараса ҳақиқатдан ҳам харита бехато йиғилган эди.
- Буни қандай амалга оширдинг? – деб сўради ҳайратдан ёқа ушлаган ота.
Бола ҳеч тараддуд қилмасдан:
- Бу хаританинг орқасида бир одамнинг расми бор экан. Мен одамни тўғри йиғиб чиққан эдим, дунё ўз-ўзидан тўғриланиб қолди ва шу ҳолга келди... – деб жавоб берди.
Туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди