
2025 йил 8 ноябр куни эълон қилинган маълумотларга кўра, Кендрик Ламар Грэмми-2026 мукофотининг бош номзоди деб топилди. У жами тўққизта номинацияда қатнашмоқда.
Ундан кейинги ўринларда етти номинация билан Леди Гага, продюсерлар Жек Антонов ва Cirkut жойлашган. Бошқа асосий номзодлар орасида Bad Bunny, Сабрина Карпентер, Леон Томас ва овоз режиссёри Сербан Гинеа бор.
Уларнинг ҳар бири олтитадан номинацияга эга. Ламар учта асосий мукофот — "Йил ёзуви", "Йил қўшиғи" ва "Йил альбоми" учун курашади.
У ушбу номинацияларда SZA билан ижро этилган "Luther" қўшиғи ва GNX альбоми билан иштирок этмоқда. Леди Гага эса "Abracadabra" хити ва MAYHEM альбоми билан худди шу тоифаларда рақобатлашади.
68-ГРЭММИ мукофотлари тақдирлаш маросими 2026 йил 1 февраль куни Лос-Анжелесдаги Crypto.com Arena аренасида бўлиб ўтади. Тадбир CBS ва Paramount+ каналлари орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Кендрик Ламар Грэмми-2026 етакчи номзоди...
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар