date

Мафтуна Шокирова қайси актёр билан рол ўйнашни хоҳлайди?

Мафтуна Шокирова қайси актёр билан рол ўйнашни хоҳлайди?

Актриса Мафтуна Шокировага суҳбат давомида: “Агар имкон бўлса, қайси актёр билан партнёр сифатида рол ижро этган бўлардингиз?” — деган савол берилди. Санъаткор бу саволга жавоб берар экан, аввало ўзбек актёрларига бўлган ҳурматини таъкидлади.

“Мен аввало ўзимизнинг актёрларни айтаман, чунки уларни ҳурмат қиламан. Агар танлаш имконим бўлса, Бобур Йўлдошев билан бирга рол ижро этишни хоҳлардим”, — деди актриса.

Журналист эса: “Нега айнан Бобур Йўлдошев?” — дея қўшимча савол берди. Мафтуна Шокирова бу саволга қуйидагича жавоб қайтарди:

“Чунки унинг ижро этган роллари менга жуда ёқади. У ҳар бир образни турлича талқин қилади, роллари хилма-хил ва мазмунли. Энг муҳими, унинг ижросида ўрганадиган жиҳатларим жуда кўп”, — деди у.

Суҳбат якунида актриса: “Агар ушбу актёр билан бирга рол ижро этиш насиб этса, бу мен учун катта тажриба бўлар эди ва, албатта, ундан кўп нарсани ўрганардим”, — дея ўз фикрини хулоса қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Мафтуна Шокирова қайси актёр билан рол ўйнашни хоҳлайди?