
Хонанда Озода Нурсаидовага сўнгги йилларда мухлислар томонидан катта қизиқиш уйғотган қўшиқлари ҳақида савол берилди. Хусусан, ундан:
“Кўк жигули ва Лада қўшиқларингиздан қайси бири сизга кўпроқ омад олиб келди?” — деб сўрашди.
Санъаткор бу саволга самимий ва очиқ жавоб қайтарди. Унинг айтишича, “Кўк жигули” қўшиғи мухлислар орасида алоҳида қизиқиш уйғотиб келади. Кўпчилик бу асарнинг яратилиш тарихини сўраса-да, Озода Нурсаидова уни шу пайтгача ошкор қилмаганини таъкидлади.
— “Кўк жигули” қўшиғидаги клип аслида менинг ҳаётимдан олинган. Ҳаётимда менинг ҳам севган йигитим бўлган. Унинг кўк жигулиси бор эди, у мени киноларга олиб борарди. Албатта, буларнинг барчаси ўтган кунлар, бир тарих. Мен ўша тарихни қўшиқларимда қолдирганман, — дейди хонанда.
Озоданинг таъкидлашича, “Кўк жигули” ушбу ҳикоянинг бошланиши бўлган бўлса, “Лада” қўшиғи эса уни мантиқан давом эттириб, якунлаб берган.
— “Кўк жигули” биринчи бўлди, “Лада” эса уни тўлдирди. Аслида мен “Лада” билан бу ҳикояни тугатмоқчи бўлганман, — дея қўшимча қилди санъаткор.
Хонанданинг бу самимий изоҳи мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотиб, қўшиқларга бўлган меҳрни янада оширди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.