date

Испан журналисти Захаряннинг «Соседад»га ўтишини хато деб билдирди

Испан журналисти Захаряннинг «Соседад»га ўтишини хато деб билдирди

Marca нашри журналисти Оскар Бадалйо 2025 йилда «Реал Соседад» сафида тўп сураётган ҳужумкор ярим ҳимоячи Арсен Захаряннинг ўйинларини баҳолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис фикрича, йил бошида Захарян жароҳатлар ва касалликлар сабаб тез-тез сафдан чиққан ва бу ҳолат футболчининг формаси ҳамда барқарорлигига жиддий таъсир қилган. Бадалйо Захарян истеъдодли ўйинчи бўлиши мумкинлигини тан олса-да, унинг услуби «Соседад» футболига мос келмаётганини таъкидлади ва трансферни шахсан ўзи учун хато қарор деб атди.

Эслатиб ўтамиз, Арсен Захарян 2023 йилда Москванинг «Динамо» клубидан «Реал Соседад»га кўчиб ўтиб, испан жамоаси билан шартнома имзолаган. Жорий мавсумда 22 ёшли хавбек барча турнирларда 14 учрашувда майдонга тушиб, 1 гол муаллифи бўлди.

Ла Лиганинг 17-туридан сўнг «Реал Соседад» турнир жадвалида 16-ўринда бормоқда, жамоа ҳисобида 17 очко бор.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Испан журналисти Захаряннинг «Соседад»га ўтишини хато деб билдирди