
Мадриднинг «Реал» клуби декабр ойи якунларига кўра жамоанинг энг яхши футболчисини аниқлади. Клуб мухлислари танлови бўйича бу соврин белгиялик дарвозабон Тибо Куртуаго насиб этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Томошабинлар овоз беришида 33 ёшли посбон Жуд Беллингем, Антонио Рюдигер, Орельен Чуамени ҳамда Родригони ортда қолдирди.
Жорий мавсумда Куртуа «Реал» сафида 23 та учрашувда майдонга тушди ва уларнинг 10 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Ла Лиганинг 18-туридан сўнг «Реал» 42 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Мадридликлар 4 январ куни «Бетис»га қарши майдонга тушади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.