
Ҳинд киносининг энг машҳур ва энг кўп муҳокама қилинадиган юлдузларидан бири — Салман Кҳан бугун, 27 декабрь куни таваллуд айёмини нишонламоқда. Актёр бу йил ўзининг 60 ёшини қарши олди.
Салман Хон (тўлиқ исми — Абдул Рашид Салим Салман Хон) 1965 йил 27 декабрда Ҳиндистоннинг Мадҳя-Прадеш штати, Индаур шаҳрида туғилган. Қарийб 40 йиллик фаолияти давомида у 100 дан ортиқ фильмларда суратга тушиб, Болливуд тарихидаги энг нуфузли актёрлардан бирига айланди.
Актёр нафақат экранларда, балки шахсий ҳаёти билан ҳам доим эътибор марказида. Салман Хон ҳанузгача расман бўйдоқ бўлиб, Ҳиндистонда “энг талабгир бўйдоқ” сифатида тилга олинади.
У санъатдан ташқари хайрия ишлари билан ҳам танилган. Актёр ташкил этган “Being Human” жамғармаси орқали кўплаб муҳтож инсонларга таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасида ёрдам кўрсатиб келинмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.