
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду профессионал фаолиятида 1000 та гол уриш орзусига яна бир қадам яқинлашди. Саудия Арабистони чемпионатида “Ал-Иттифоқ”қа қарши ўйинда (2:2) “Ал-Наср”нинг 40 ёшли юлдузи ҳисобни бир бор ўзгартирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Роналду 67-дақиқада гол муаллифига айланди: Фелиш зарбасидан кейин тўп Роналдуга тегиб йўналишини ўзгартирди ва пастдан дарвоза чизиғини кесиб ўтди. Ушбу гол унинг фаолиятидаги 957-голи бўлди. Мавсум давомида у чемпионатда 10 та гол урди ва тўпурарлар пойгасида Жоау Фелишга етакчиликни бой бермаяпти.
Учрашувдан сўнг “Ал-Наср” 31 очко билан турнир жадвалида етакчиликни сақлаб турибди. Роналду навбатдаги голини 2-январ куни тўртинчи ўриндаги “Ал-Аҳли”га қарши баҳсда уриб, ҳисобини яна бойитиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.