date

Денис Вильнёв учинчи "Дюна" фильмини суратга олди

Денис Вильнёв учинчи "Дюна" фильмини суратга олди
Режиссёр Денис Вильнёв "Дюна" трилогиясининг учинчи қисмини суратга олишни якунлади. Фильмнинг сюжети Френк Гербертнинг "Дюна пайғамбари" ва "Дюнанинг болалари" асарларига асосланган.

"World of Reel"нинг хабар беришича, бош ролларни Тимоти Шаламе, Зендея, Жейсон Момоа, Флоренс Пью ва бошқа актёрлар ижро этган. Учинчи фильмда техник ўзгаришлар ҳам бўлиб ўтди: аввалги икки фильм рақамли форматда суратга олинган бўлса, бу сафар лентага ёзилган.

Ушбу қарорни "Ла-Ла Ленд" оператори Линус Сандгрен таклиф қилган, у Грег Фрейзернинг ўрнини эгаллаган. Маълум бўлишича, Вильнёв трилогиянинг охирги қисми учун янада табиий эстетикага урғу берган.

Шунингдек, режиссёр "Дюна" фильмларини давом эттиришни режалаштирмаётганини ва энди Жеймс Бонд ҳақидаги лойиҳага эътибор қаратишини маълум қилди. Фантастик фильмнинг жаҳон премьераси келаси йил декабрь ойида бўлиб ўтади.

Шу куни "Қасоскорлар: Қиёмат куни" киноқиссаси намойиши ҳам бошланади. "Дюна" — бу Френк Герберт томонидан яратилган илмий-фантастик оламдир.

Унинг воқеалари узоқ келажакда содир бўлади, унда қудратли сулолалар чўл сайёраси Арракиз — ягона зиравор манбаси учун ҳокимият талашадилар.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Денис Вильнёв учинчи "Дюна" фильмини суратга олди