date

Юлдуз Усмонованинг уйига келганлар ундан нимани кўпроқ сўрашади?

Юлдуз Усмонованинг уйига келганлар ундан нимани кўпроқ сўрашади?

Ўзбек эстрадасининг хонандаси Юлдуз Усмонова яқинда мухлисларни ҳайратга солган самимий жавоби билан яна кун тартибига чиқди. Ундан:

“Эшигингизни тақиллатиб ёш истеъдодлар шогирд бўлишни сўраб келишадими?” — деган савол берилди.

Бироқ хонанданинг жавоби кутилганидан бутунлай бошқача бўлди.

“Йўқ, ҳозир истеъдод сўраб келадиганлар деярли йўқ. Аксинча, кредитимни ёпиб беринг деб келадиганлар бор. Ҳозир кўпчилик фақат пул сўраб келади”, — деди Юлдуз Усмонова.

Хонанданинг оҳангидан бу ҳолат унга ёқмаётгани, ҳатто бироз жаҳли чиқаётгани ҳам сезилди. У санъатга чин дилдан қизиқадиган, ўрганишни истайдиган ёшлар камаяётганидан афсусда эканлигини билдирди.

Юлдуз Усмонова кўп йиллар давомида ўз меҳнати, овози ва матонати билан санъат чўққисига чиққан ижодкор сифатида бугунги ёшлар орасида сабр, меҳнат ва истеъдоддан кўра осон йўл излаш кўпайиб бораётганини очиқ айтди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Юлдуз Усмонованинг уйига келганлар ундан нимани кўпроқ сўрашади?