
2025 йил 3 декабр куни "28 Йилдан сўнг. Иккинчи Қисм: Суяк Маъбад" фильми трейлери интернетда эълон қилинди.
Промо видео билан бирга фильм учун махсус плакат ҳам тақдим этилди, деб хабар беради The Holliwood News. Лойиҳанинг режиссёри Ниа ДаКоста бўлиб, сценарийни франшизанинг муаллифи Алекс Гарланд ёзган.
"28 Йилдан Сўнг" Британияда "Қаҳр-ғазаб" вируси сабабли юз берган ҳалокатли воқеалар ҳақида ҳикоя қилади. Ушбу инфекция одамларга таъсир қилиб, уларни ақлдан озган ва ниҳоятда тажовузкор мавжудотларга айлантиради.
Фильм воқеалари дастлабки эпидемиядан бир неча ўн йиллар кейин содир бўлади. Картинада Ральф Файнс, Жек О’Коннел, Эринг Келлиман ва бошқа актёрлар иштирок этади.
Қўрқинчли фильмнинг премьераси 2026 йил 14 январда кинотеатрларда бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.