Фарруҳ Комилов: “Аёлимни севишимнинг сабабини ўзим ҳам билмайман” (видео)

Хонанда Фарруҳ Комилов “s.music.tv” телеканалига берган интервюсида оилавий ҳаёти, турмуши ва аёлига бўлган самимий муносабати ҳақида очиқчасига сўзлаб берди. Санъаткор суҳбат давомида тўй масаласида ташаббус айнан ўзидан бўлганини ҳам яширмади.
Унинг айтишича, турмуш қуришдан аввал севган томон айнан ўзи бўлган, аёли эса вақт ўтиб бу муҳаббатни ҳис қилган.
— “Ҳақиқий севги — бир инсонни нима учун яхши кўраётганингни тушунтириб бера олмасанг, мана шу севги бўлади. Аёлимга ҳам кўпинча: 'Билмайман, нима учун сени яхши кўраман', дейман. Бу бирор сабаб, ташқи жиҳат ёки хусусият учун эмас. Бу туйғуни Аллоҳ инсоннинг қалбига жойлаб қўяди”, — дейди хонанда.
Фарруҳ Комиловнинг таъкидлашича, улар турмуш қурганига 16 йил бўлган ва бу йиллар давомида унинг муҳаббати янада мустаҳкамланган.

— “Мен аёлимни яхши кўриб уйланганман. Аёлим эса ўша пайтда севиб эмас, 'турмушга чиқишим керак экан, майли яхши инсон' деган фикр билан турмушга чиққан. Ҳозир ҳам ўша қарашда. Аммо энг муҳими — ҳурмат, садоқат ва тинчлик бор”, — дейди у.
Хонанданинг ушбу самимий иқрори мухлислар орасида ҳам катта қизиқиш уйғотиб, ижтимоий тармоқларда турли муҳокамаларга сабаб бўлди.