Энди бегона карта Click ва Paynet’га уланмайдиган бўлди

Янги низомга кўра, Click, Paynet ва бошқа тўлов иловаларида карта бириктириш қоидалари янгиланди. Эндиликда мобил иловадаги фойдаланувчи аккаунтига фақат ўша шахснинг ўзига ёки унинг яқин қариндошларига тегишли банк ҳисобрақами, банк картаси ҳамда электрон ҳамёнларни улаш мумкин бўлади. Шунингдек, айнан шу аккаунт орқали P2P ўтказмаларини амалга оширишга рухсат берилади.
Тартибга мувофиқ, фойдаланувчининг телефон рақами ва ЖШШИРи мослиги текширилади. Мослик аниқланмаса, кредит ва тўлов ташкилотлари биометрик идентификация жараёнида “ҳаётийлик” (ливенесс) омилларини аниқлаши шарт бўлади. Яъни шунчаки сурат ёки расм орқали тасдиқлаш билан идентификациядан ўтиш имкони бўлмайди — текширув кучайтирилади.
Хавфсизлик чораларига кўра, телефонга юборилган бир марталик СМС-код 3 марта нотўғри киритилса, фойдаланувчининг мобил иловадаги ҳаракатлари 15 дақиқа давомида вақтинча чекланади. Бундан ташқари, аккаунтга бошқа қурилмадан кирилганда ёки пароль қайта тикланганда, ушбу аккаунтга боғланган барча банк карталари иловадан автоматик тарзда чиқариб юборилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!