Қиш қайтди: 22 январда қаерларда қор йоғади?

2 дақиқа ўқиш43.4K
Қиш қайтди: 22 январда қаерларда қор йоғади?
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • 22 январ куни Тошкент, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг айрим жойларида ёмғир ва қор ёғиши мумкин.
  • Республиканинг тоғли ҳудудларида қор ёғиб, туман тушиши, йўлларда яхмалак ҳосил бўлиши ва қор кўчиши хавфи сақланиб қолади.
  • Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида асосан ёғингарчилик кутилмайди, бироқ айрим жойларда туман тушиши мумкин.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Кечаси ва эрталаб айрим пайтларда ёмғир қорга айланиши мумкин, кундузи эса ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1–4 даража совуқ, кундузи 0–3 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво асосан булутли бўлади, ёғингарчилик деярли кутилмайди. Айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с, баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 8–13 даража совуқ, Устюртда 18 даража совуққача, кундузи 2–7 даража совуқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво булутли, баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Туман кузатилиши эҳтимолдан холи эмас. Шамол ғарбдан 7–12 м/с, айрим жойларда кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5–8 даража совуқ, кундузи 0–3 даража совуқ атрофида бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан, вақт-вақти билан ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Айрим ҳудудларда туман тушади. Шамол ғарбдан 7–12 м/с, баъзи жойларда 15–18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 4 даража совуқдан 1 даража илиққача, чўл ҳудудларда эса 8–10 даража совуқ, кундузи 1–5 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим жойларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Эрталаб туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқдан 2 даража илиққача, кундузи 2–6 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли, баъзи жойларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Айрим ҳудудларда туман тушади. Шамол ғарбдан 7–12 м/с, баъзи жойларда 15–18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0–4 даража илиқ, кундузи 6–10 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан, асосан ёғингарчилик кутилмайди, эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–6 даража совуқ, кундузи 1–4 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, айрим жойларда қор ёғади. Туман тушиши, йўлларда яхмалак ҳосил бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи сақланиб қолади. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража совуқ, кундузи 0–5 даража совуқ бўлади.

Қисқаси, 22 январь куни республика бўйлаб ҳаво қишона кайфиятда: айрим ҳудудларда қор, кўп жойларда совуқ ва туман. Йўлга чиқишда эҳтиёткор бўлиш тавсия этилади.м

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?