16:20 / 29.03.2020
4 515

Юлдуз Усмонова ҳар куни Instagram орқали жонли концерт беради (видео)

Юлдуз Усмонова ҳар куни Instagram орқали жонли концерт беради (видео)
Фото: Instagram / @yulduzibragimovnausmonova
Ўзбекистон халқ артисти Instagram орқали ҳар куни соат 19:30да жонли концерт беради. Бу ҳақда хонанда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

«Ёмон кайфиятдан ўзим ҳам чарчадим. Ҳозир ҳамма фронтга чиқди, шифокорлар жонини фидо қилиб, меҳнат қиляпти, биз санъаткорлар ҳам сизларнинг кайфиятингизни кўтариш мақсадида ҳар куни 30—40 дақиқа давомида концерт бериб турамиз», — дейди Юлдуз Усмонова.

Биринчи концерт дастури 28 март куни тақдим этилди. Юлдуз Усмонова концерт рэпертуарини мухлислар талаб ва истакларига кўра тузиб, уларнинг буюртмаси бўйича жонли мусиқа жўрлигида қўшиқ куйлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова «Халқлар дўстлиги» саройида 10—25 март кунлари ўзининг янги яккахон концерт дастурини тақдим қилаётган эди. Коронавирус сабабли Юлдуз Усмонованинг концерт дастури 16 март кунидан қолдирилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Юлдуз Усмонова ҳар куни Instagram орқали жонли концерт беради (видео)