date
views 7 603

Гулчеҳра Саъдуллаевани 70 ёши билан фарзандлари уйларидан туриб табриклади (видео)

Гулчеҳра Саъдуллаевани 70 ёши билан фарзандлари уйларидан туриб табриклади (видео)
Фото: Instagram / @muqaddas_sadullayeva
12 апрель куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Саъдуллаева 70 ёшини қарши олди. Актрисанинг фарзандлари, куёвлари ва неваралари ушбу сана муносабати билан видеотабрик тайёрлади. Видеоролик актрисанинг кенжа фарзанди Муқаддас Саъдуллаеванинг Instagram’даги саҳифасига жойлаштирилди.

«Онажоним, она бўлиб қадрингизни билдим, меҳрингизни яна ҳам ҳис қилдим. Тун ярмига оғганда, бор дунё уйқуга кетганда ҳам мени ўйлаб, жойнамоз устида дуо қилиб ўтирганингизни биламан. Сизни ва адажонимни дуолари мени бахтли қилди, балолардан асраяпти. Онажоним мени, кўнглимдаги адоғсиз соғинчимни, ададсиз меҳримни доим сизга етказа олмайман. Қаршингизда турганимда, оқ оралаган сочларингизни силаб, ажинларингизни ўпиб, иссиқ қўлларингизни юзимга босиб, меҳримни, раҳматимни айтгим келади.

Аммо доимгидай болаларнинг чуғур-чуғури мени чалғитади. Бугун юртимиз бошига келган қайғули дамда, синовларга бардошимиз имтиҳон қилинаётганда бизни дуоларингиз кучи ҳимоялаяпти, онажоним. Олдингизга етиб боролмайман. Кунда бир неча марта телефон орқали гаплашсак-да, тўймайман сизга. Нафасингизни ҳис қилгим, тафтингиздан қувват олгим келяпти, онажон!

‘Ҳозирги ҳавога ишонма, оёғингга иссиқ кийиб ол’ — дейсиз телефонда. Онагинам-ай, ўзингиз-чи, деб сўраб улгурмайман. Яна қайғумни қиласиз, болаларимни бирма-бир сўрайсиз, мен эса сиздан ҳол-аҳвол сўраб улгурмайман. Кичкинам йиғлаб қолади ва доимгидай тезгина хайрлашиб, ўз ташвишларимга шўнғиб кетаман. Сиз эса мени ўйлаб жойнамоз томон юрасиз. Биламан... Ҳозир ярим тун. Тунда меҳримни сизга изҳор этишни истадим. Мен сизни жуда яхши кўраман, онажоним!

Борлиғим билан Аллоҳдан сизга соғлик, юртимизга ва дунёга офият сўрайман. Аллоҳнинг меҳри буюк.

Онажон, барчамиз ушбу кунда ўз хонадонларимизда турган ҳолда, фақат акажоним уйдан олисда, ватанимиз халқимиз учун посбон бўлиб хизматда турган ҳолда ушбу соғинчли табригимизни сиз томон армуғон этаман. Таваллуд кунингиз, улуғ 70 ёшингиз ҳаммамизга муборак бўлсин, онажоним! Биз халқимиз билан бу синовли кунларни Иншааллоҳ, албатта, енгиб ўтамиз! Тез орада дийдор кўришамиз
», — деб ёзади Муқаддас Саъдуллаева.

Видеотабрикда Гулчеҳра Саъдуллаеванинг ўғли, қизлари Гулираъно ва Муқаддас, куёвлари Фатҳулла Маъсудов, Йигитали Мамажонов ҳамда неваралари актрисага дил изҳорини баён этган.
View this post on Instagram

Онажоним, она булиб кадрингизни билдим, мехрингизни яна хам хис килдим. Жонфидом менинг!! Тун яримга оғганда, бор дунё уйкуга кетганда хам мени ўйлаб, жойнамоз устида дуо килиб утирганингизни биламан. Сизни ва адажонимни дуолари мени бахтли килди, балолардан асраяпти. Онажоним мени, кунглимдаги адоғсиз соғинчимни, ададсиз мехримни доим сизга етказа олмайман. Қаршингизда турганимда, оқ оралаган сочларингизни силаб, ажинларингизни ўпиб, иссиқ қўлларингизни юзимга босиб, мехримни, рахматимни айтгим келади. Аммо доимгидай болаларнинг чуғур-чуғури мени чалғитади. Бугун юртимиз бошига вабо балоси келганда, синовларга бардошимиз имтихон килинаётганда бизни дуоларингиз кучи химоялаяпти, онажоним. Олдингизга етиб боролмайман...кунда бир неча марта телефон оркали гаплашсак-да, тўймайман сизга. Нафасингизни хис қилгим, тафтингиздан қувват олгим келяпти онажон!! "Хозирги хавога ишонма, оёғингга иссиқ кийиб ол" дейсиз телефонда. Онагинам-ай, ўзингиз-чи, деб сўраб улгурмайман. Яна қайғумни қиласиз, болаларимни бирма бир сўрайсиз...мен эса сиздан хол ахвол сўраб улгурмайман. Кичкинам йиғлаб колади ва доимгидай тезгина хайрлашиб, ўз ташвишларимга шунғиб кетаман. Сиз эса мени ўйлаб жойномоз томон юрасиз. Биламан... Хозир ярим кеча. Тунда мехримни сизга изхор этишни истадим. Мен сизни жуда яхши кўраман ОНАЖОНИМ! Борлиғим билан Аллохдан сизга соғлик, юртимизга ва дунёга офият сўрайман. Аллохнинг мехри буюк. Онажон Барчамиз ушбу кунда ўз хонадонларимизда турган холда, фақат акажоним уйдан олисда , ватанимиз халқимиз учун посбон булиб хизматда турган холда ушбу соғинчли табригимизни сиз тамон армуғон этаман. Таваллуд кунингиз, улуғ 70 ёшингиз хаммамизга муборак булсин, онажоним!! Биз халқимиз билан бу синовли кунларни Ин ша Аллох албатта енгиб утамиз! Тез орада дийдор куришамиз... ❤️

A post shared by Sadullaeva Muqaddas (@muqaddas_sadullaeva) on



Фото: Instagram / @muqaddas_sadullayeva
Маълумот учун, Гулчеҳра Саъдуллаева кўплаб фильм ва спектаклларда бетакрор образларни гавдалантирган. Актриса дубляж санъати ривожига ҳам сезиларли ҳисса қўшган. Унинг «Ўткан кунлар»даги Зайнаб, «Баҳор қайтмайди»даги Муқаддам образлари айниқса томошабинлар ёдида қолган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Гулчеҳра Саъдуллаевани 70 ёши билан фарзандлари уйларидан туриб табриклади (видео)
-->