
Ўзбекистон молиявий бозорида кузатилаётган сўнгги тенденциялар АҚШ долларининг миллий валютага нисбатан қадрсизланаётганини кўрсатмоқда. Охирги 3 кун давомида АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси сезиларли даражада пастлади. Марказий банк томонидан 2025-йил 4-июл учун эълон қилинган расмий валюта курсига кўра, 1 АҚШ доллари 34,15 сўмга арзонлашиб, 12 557,56 сўмни ташкил этди.
Иқтисодий таҳлилчилар доллар курсидаги ҳозирги пасайишни қисқа муддатли ҳолат сифатида баҳолашмоқда. Уларнинг фикрига кўра, бозордаги мавсумий ўзгаришлар ва Марказий банкнинг эҳтиёткорона сиёсати фонида валюта курслари яқин ҳафталарда яна мувозанат ҳолатига қайтиши мумкин.
Бироқ, глобал иқтисодий шароитлар, жумладан, АҚШ Федерал резерв тизимининг фоиз ставкалари бўйича қарорлари ва геосиёсий вазиятлар ҳам Ўзбекистон валюта бозорига билвосита таъсир кўрсатишда давом этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар