date
views 6 984

Манзура турмуш қурмагани ва фарзандсизлиги ҳақидаги саволлар дилини вайрон қилишини айтди

Манзура турмуш қурмагани ва фарзандсизлиги ҳақидаги саволлар дилини вайрон қилишини айтди
Фото: Instagram/@manzura_singer
Хонанда Манзура марҳум ота-онаси билан сўнгги марта қилган саёҳатини хотирлади. Хонанда ота-она инсоннинг энг яқин дўсти эканлигини билдириб, сўнгги пайтларда унинг дилини вайрон қилаётган саволлар ҳақида ҳам гапирди.

«Рамазон ҳаммамиз учун кутилган ой, лекин мен учун айнан шу ой янада қадрли, айнан шу ойда ота-онам билан охирги марта саёҳатга чиққандим. Улар кекса эди, об-ҳаво жуда исиб кетмасидан Анталияга йўл олдик.

Инсоннинг ҳаётида, албатта, дўстлари бўлади, фақат биз буни ҳар доим ҳам англамаймиз. Энг яқин дўст — бу сенинг ота-онанг. Улар дунёдан ўтганидан кейин сенга ҳамиша ҳамроҳ ва дўстинг Аллоҳ.

Ҳар бир ота-она ўз фарзандининг келажакдаги тақдирини ўйлаб, Аллоҳга омонат қилиб, дунёдан ўтади. Ҳаракат қилинг, имкон қадар улар билан вақт ўтказишга ва яна уларни рози қилишга.

Ота-она шундай неъматки, қанақа бўлишингдан қатъи назар улар сени яхши кўраверади. Бошқаларнинг гапидан хулоса қилиб, сенинг яқининг бўлиб, душманлик қилмайди.

‘Нега фарзандинг йўқ, нега турмушинг йўқ?’ деб сендан қайта-қайта сўраб, дилингни вайрон қилмайди. Ота-она сенга Худодан хотиржамлик, гуноҳларингни афв этишини сўраб, сен учун жаннатлардан қасрлар сўрайди
», — деб ёзади Манзура.
View this post on Instagram

Ассалому алайкум...Розаи Рамозон ойини 3чи жумаси муборак булсин...Розаи Рамазон хаммамиз учун энг кутилган ой,лекин ман учун айнан шу ой янада кадрли,айнан шу ойи ота онам билан охирги саехатга чикган эдик..Улар кекса эдилар ва иклим жазирама иссик булмасидан июн ойида Анталияга йул олдик,ва шу период Розаи Рамозонга тогри келган эди...Инсонни хаетида албатта дустлари булади,факат биз буни хардоимам уз пайтида англамаймиз..Энг якин дустинг бу сани Ота Онанг уларни бу дунедан утганларидан кеген эса факат сенга хамиша хамрох ва дустинг булиб келганАллох❤️..Хар бир ота она уз фарзандини келажакдаги тагдирини уйлаб Аллахга омонат килиб бу дунедан утади...Харакат килинг имкон кадар улар билан вакт утказишга ,ва уларни Рози килишга.Ота Она шундай нематки сен канака булингдан кати назар улар сени яхшикурашиверади,бошкаларни гапидан хулоса килиб сенга якининг булиб туриб душманлик килмайди,нега фарзандинг йук ,турмушинг йук деб сенга кайта кайта сураб дилингни вайрон килмайди...Ота Она сенга Худодан хотиржалик ,гунохингни барчасини авф этилишини сураб сен учун Жаннатдан касрларини сурайди?...

A post shared by Алхамду❤️лиллах (@manzura_singer) on

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Манзура турмуш қурмагани ва фарзандсизлиги ҳақидаги саволлар дилини вайрон қилишини айтди