Тиш протезларидан фойдаланиш инсоннинг тўйиб овқатланмаслигига сабаб бўлади. Лондон Қироллик коллежи олимлари бу борада тадқиқот ўтказиб, шундай хулосага келишди. Geriatrics & Gerontology International журналида берилган маълумотга таяниб Кун.уз ёзмоқда.
Тиш протезлари соғлом егуликлар - масалан, гўшт, ёнғоқлар, мева ва сабзавотларни чайнашга халақит беради. Қачонлардир тишларидан маҳрум бўлиб, протез қўйдирмаганларда ҳам худди шундай муаммолар бўлади. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, икки ҳолатда ҳам охиригача чайнай олмаслик сабаб мушаклар, суяклар ва бўғинлар заифлашади, бу эса жароҳат ва ёриқлар билан таҳдид солади.
"Бугунга келиб жароҳатлар билан боғлиқ деярли барча курашлар парҳезлар ва одамларда овқатланишга тўғри ёндашувни ривожлантиришга қаратилган, тишларнинг муаммоларга таъсири эса инкор этилади", - дейди илмий изланиш муаллифларидан бири, доктор Ваэл Сабаҳ.
Тадқиқотда 1800дан зиёд киши иштирок этди, қатнашчиларнинг ўртача ёши 62 ёшни ташкил қилди. Улар гуруҳларга ажратилди (камида 20 та тиш эгалари ва ундан кам бўлганлардан иборат икки гуруҳ - бирида протез тишлар ўрнатилган кишилар, бошқаси - тушган тиш ўрни тўлдирилмаган кишилар), тана массаси индекси ўлчанди ва тишлар, тўқималар ҳамда суяклар аҳволи таҳлил қилинди. Натижалар сунъий тиш қўйдирган кишиларда тўйиб овқатланмаслик ёки "синувчанлик" хавфи 32 фоизга ошишини кўрсатди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради