08:38 / 06.01.2018
6 133

Хитойда 18 соат давомида танаффуссиз ишлаган шифокор оламдан ўтди

Хитойда 18 соат давомида танаффуссиз ишлаган шифокор оламдан ўтди
Хитойлик фидойи шифокорлардан бири 18 соат давомида танаффуссиз ишлаган ҳолда касалхонанинг ўзидаёқ жон берди.

Хабарда айтилишича, ҳодиса Шанси провинциясидаги шифохоналардан бирида содир бўлган.

Респираторли касалликлар бўлими раҳбари ўринбосари Чжао Бянсян беморларни кўздан кечираётган эди. Шу пайтда тасодифан шифокор аёлнинг аҳволи ёмонлаша бошлаган ва беморнинг палатасида йиқилиб тушган.

Ҳодиса гувоҳларининг сўзларига қараганда, шифокорнинг сўнгги гапи “Онангизнинг аҳволи қандай?” жумласидан иборат бўлган.
Аёл зудлик билан реанимацияга олиб келинган, эртаси куни эса оламдан кўз юмган.

Текшириш ишлари давомида аёлнинг мия қон айланиши жараёнининг бузилиши оқибатида вафот этгани маълум бўлди.

Аёлнинг ҳамкасблари унинг ўта меҳнатсевар ва ўз соҳасидаги энг кучли шифокорлардан бири бўлгани ҳақида айтиб ўтишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Хитойда 18 соат давомида танаффуссиз ишлаган шифокор оламдан ўтди