14:44 / 10.02.2024
39

Италия грандлари чемпионатдаги жамоалар сони 18 тага туширилишини истамоқда

Италия грандлари чемпионатдаги жамоалар сони 18 тага туширилишини истамоқда
“Интер”, “Ювентус” ва “Милан” А Серия жамоаларини 18 тага туширилишини хоҳламоқда. Учала клуб раҳбарлари бу борада Италия футбол федерацияси президенти Габриэль Гравинга таклиф киритган.

Видеоконференция форматидаги суҳбатда “Интер” бош директори Жузеппе Маротта, “Ювентус” бош директори Маурисио Сканавино ва менежер Калво, “Милан” раҳбари Паоло Скарони иштирок этди.

Бу таклиф киритилишига асосий сабаб очиқланмаган. Ҳозирда чемпионатда 20 та клуб иштирок этмоқда. Италия А Сериясининг амалдаги чемпиони “Наполи” ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Италия грандлари чемпионатдаги жамоалар сони 18 тага туширилишини истамоқда