ПИСТА ЧАҚАСИЗМИ?
Сизга «пашшадан фил ясаш» ибораси тўғри келади. Чунки кичик муаммоларни ҳам катталаштириб юборадиган одатингиз бор. Устига-устак ваҳимачисиз. Жаҳлингизни жиловлашни ўргансангиз, асабингиз ҳам таранглашмайди.
ЁНҒОҚЛАРНИ ЁҚТИРАСИЗМИ?
Кўзлаган мақсадингиз йўлида ҳар қандай тўсиқни енгиб ўта оласиз. Аммо баъзи пайтлари қатъиятсизлик кайфияти юзага келади. Режаларингизни аниқлаштириб, сўнг амалга оширишга киришсангиз, марра сизники!
ЧИПС, ТУЗЛИ ПЕЧЕНЬЕЛАР
Жуда ғайратлисиз. Бир суткалик уйқунгиздан воз кечасиз-у, аммо зиммангизга юклатилган вазифани айтилган муддатда бажарасиз. Шунинг учун ҳам атрофингиздагиларнинг ишончини қозонгансиз. Ҳаммаси яхшику-я, бироқ соғлигингизни ҳам унутиб қўйманг-да.
ШИРИНЛИКЛАРГА НИМА ДЕЙСИЗ?
Киришимли инсонсиз. Нотаниш давраларда ҳам ўзингиз учун суҳбатдош топа оласиз. Ташқи тарафлама мулойим кўринганингиз билан аслингизни билиб бўлмайди. Шу боис ҳам гоҳо атрофингиздагиларни эсанкиратиб қўясиз.
ЙОГУРТЛАР ДЕНГ....
Ўз нуқтаи назаридан бошқаси билан ҳисоблашмайдиганлар тоифасидансиз. Феълингиздаги ўжарлик ўзингизга ҳам панд беради. Аммо уни тан олишни истамайсиз. «Отдан тушса ҳам эгардан тушмайди» қабилида иш тутманг-да, ўз устингизда изланинг. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради