Бугун биз кўз учун фойдали бўлган ва кўриш қобилиятини яхшилашда ёрдам берувчи озиқ-овқат маҳсулотлари тўғрисида гапирмоқчимиз.
Кўриш қобилиятини яхшилашда қорағат (черника) ва сабзи жуда фойдали дейишади, лекин бу етарли бўлмайди. Улар таркибида лютеин, зеаксантин моддалари кўп бўлган яшил ва сариқ сабзавотлар билан қўшиб истеъмол қилинганда кўриш қобилияти яхшиланиш билан бирга кўзлар ҳам мустаҳкамланади.
Кўриш қобилиятини сақлашда ва кўзларимиз ҳолатини яхшилашда ёрдам берувчи озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхати:
Исмалоқ, карам, майда қовоқча, маккажўхори ва брокколи – кўз учун энг фойдали ҳисобланувчи биринчи бешталикка кирувчи озиқ-овқат маҳсулотлари.
Брюссель карами, салат япроғи, қўзоқли ловия, писта ва тухум – иккинчи бешталикка кирувчи маҳсулотлар.
Мутахассислар маслаҳатига кўра ҳар овқатланишда бу озиқ-овқат маҳсулотларининг бирортасини салат сифатида истеъмол қилиш – ҳар доим кўзнинг озиқланиб туришини таъминлайди. Шунингдек, балиқ ва унинг ёғ кислотаси Omega 3 ҳамда грейпфрут ҳам тавсия қилинади.
Шуни унутмангки, кўриш қобилиятининг пасайишига ичиш, чекиш каби ёмон одатлар ва семизлик, юқори қон босими ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди