Бундан тахминан 5 ой аввал Даниянинг Lumigon компанияси ўзининг Lumigon T3 номли флагман смартфонини эълон қилган эди. Флагман смартфондан ташқари унинг люкс версияси T3 Exclusive модели ҳам сотувга чиқарилиши маълум қилинган.
Terabayt.uz нашрининг ёзишича, мазкур моделлар тез орада Россияда ҳам сотила бошлайди. Стандарт Lumigon T3 моделининг нархи қарийб 740 доллар, қимматбаҳо металлдан ясалган T3 Exclusive версияни 1300 долларга харид қилиш мумкин бўлади.
Lumigon T3 корпуси Corning Gorilla Glass 4 стандартидаги шиша ва зангламас пўлатдан қилинган. 13 МПли ва 4 МПли қўш асосий камерага эга. Олд камеранинг аниқлиги 5 МП. Гаджет бармоқ изи сканери, 4,8 дюймли Full HD аниқлигидаги SuperAMOLED-экран, саккиз ядроли MediaTek Helio X10 процессори, 3 ГБ тезкор ва 128 ГБ доимий хотира билан жиҳозланган.
Қурилма Android 6.0 Marshmallow дастурида ишлайди, 2285 мА/ст сиғимли батареядан қувватланади. Оғирлиги – 145 грамм. Ўзбекистонда қачон пайдо бўлиши номаълум. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди