Интернет тармоғида Huawei P10 модели деб тахмин қилинаётган смартфоннинг илк суратлари эълон қилинди. Terabayt сайтининг ёзишича, Huawei компаниясининг навбатдаги флагманига қарашли ушбу суратлар аввалроқ ошкор этилган рендерлардан фарқланади.
Моделнинг олд панелида селфикамера, сенсор ва динамик жойлаштирилган ва уларнинг ўрни жорий Huawei P9 гаджетидан фарқ қилмайди. Ягона фарқ – экран остига ўрнатилган бармоқ изи сканеридир (Huawei P9 моделида у орқа панелда). Смартфон дисплейи текис, балки Huawei P10 Plus модели қайирма ён экранларга эга бўлар, аммо буниси ҳозирча номаълум.
Орқа панелда қўш камера, икки тонли светодиодли чақноқ ва лазерли автофокус сеносри жойлашган. Корпус металлдан ишланган. Энг қизиғи, орқа панелда компания логотими туширилмаган. Шунинг учун мазкур рендернинг аниқлигига ишонч билдириш қийин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди