Интернет тармоғида iDrop News дизайнерлари томонидан ишланган рамкасиз iPhone 8 концепти пайдо бўлди. Модель кенг тарзда тарқалган рамкасиз Apple флагманига доир хабарлар асосида яратилган.
Миш-мишларга қараганда, 2017 йилда Apple компанияси янги инновацион флагмандан ташқари, яна иккита такомиллаштирилган, бироқ аввалги қурилмалардан катта фарқ қилмайдиган iPhone 7s ва iPhone 7s Plus смартфонларини ҳам тақдим қилиши мумкин, деб ёзмоқда Terabayt сайти.
Концептга асосан, iPhone 8 флагманининг олд панели бутунлай экран билан қопланади. Аппарат ойнаванд корпус, симсиз зарядлаш технологияси ва 4К аниқлигидаги OLED экранга эга бўлади. Шунингдек, унга инфрақизил кўз ёй сканери ўрнатилиши мумкин. Албатта, буларнинг барчаси ҳозирча тахмин. Аммо, бир нарса аниқки, “Олма” мухлислари ундан анчадан бери янги ва оламшушмул инновацияларни кутишмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради