Интернет тармоғи фойдаланувчилари бозорларимиздаги одатий рангда бўлмаган мева-сабзавотлар бўйича суҳбатлашмоқда. Бу ҳақда «Uz24.uz»га асосланиб «Daryo.uz» хабар берди.
Фойдаланувчилардан бири «Potrebitel.uz» гуруҳига одатда қизил рангда бўладиган тарвузнинг сариқ рангдаги расмини жойлади. Унинг ёзишича, бундай тарвуз Қашқадарёдан олиб келинган. Бироқ пойтахт бозорларида унинг ҳали бор-йўқлиги аниқ эмас. Айтилишича, сариқ тарвуз Япония навидир.
Баъзи фойдаланувчиларнинг фикрича, бу тарвуз қовун билан чатиштирилган ёки унга кимёвий моддалар қўшилган бўлиши мумкин. Тарвузни татиб кўрганлар эса унинг таъми мазали эканлигини айтмоқда.
Шунингдек, суҳбатга қўшилган бошқа фойдаланувчилар бозорларимизда сариқ рангли помидор ва малина ҳам борлигини ёзмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди