Япониядаги 3та хусусий компания фазовий туризмни ривожлантириш бўйича қўшма корхона ташкил этишга келишиб олди. У 2023 йилнинг декабрида иш бошлаши кутилмоқда.
All Nippon Airways йирик авиаташувчиси ва HIS сайёҳлик оператори лойиҳани молия ҳамда ишчиларни ўқитиш орқали қўллаб-қувватлаш ниятида. Икки фазовий самолётни PD Aerospace венчур компанияси ишлаб чиқади. У Япониянинг JAXA аэрофазовий агентлиги билан ҳамкорликда ишлаб боради.
Ҳар бир қурилма икки учувчидан ташқари яна 6 нафар сайёҳни қабул қилиши мумкин. Фазовий самолёт Ер узра 100 километр баландликка кўтарилиш имконига эга. Саёҳат 90 дақиқа давом этиб, фазовий туристлар беш дақиқа ичида вазнсизлик ҳолатига тушадилар. Бундай ғаройиб саргузашт учун эса 124 минг доллардан воз кечиш керак бўлади.
PD Aerospace компанияси исталган кишини вазнсизлик шароитида ишлашга ўргатувчи дунёдаги биринчи курслар очилиши ҳақида маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади