Туркиянинг турли қисмларида яшовчи минглаб одамлар тунги осмонда гуруҳ бўлиб, ўзидан нур таратаётган сирли шарларни кўришга муваффақ бўлишди, деб ёзмоқда Darakchi.uz сайти.
Воқеа гувоҳлари “учар ликопча”ларнинг ташрифини суратга туширишга ва видеога олишга муваффақ бўлишди. Мамлакатнинг аксарият фуқаролари Туркияга ўзга сайёраликлар ҳужум қилди, деган фикрга келди.
Учар ликопчалар гуруҳи асосан Стамбул, Анқара, Бурса, Газиантепа, Қайсари, Эски шаҳар, Самсун, Вана, Султанбейли каби кўплаб шаҳар ва қишлоқларда кўзга ташланган. Уларни суратга олмоқчи бўлган одамлардан бири шовқинли, кучли ҳаво оқимидан йиқилган бўлса, иккинчиси ўз-ўзидан ҳушидан кетган. Унинг айтишича, “учар ликопчалар”нинг бир жойда тўпланиб туриши, уни уйқуга тортган.
Маҳаллий уфологларнинг хабар беришича, Туркия осмонида бир пайтда пайдо бўлган “учар ликопчалар” қандай пайдо бўлган бўлса, шундай тезликда йўқолган. Ҳодиса рўй бергандан кейин ярим соат ўтар-ўтмас, воқеага гувоҳ бўлганлар сурат ва видеоларни ижтимоий тармоқларга жойлаштирган.
[media=https://youtu.be/5nRTSHEvllo] “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади