Шоҳруҳхон онаси топган қизга уйланишини ошкор қилди

  • Жамият
  • 18-05-2016, 12:29
  • 1 590
  • Шоҳруҳхон онаси топган қизга уйланишини ошкор қилди

    Кейинги пайтда барча муҳлисларни қизиқтираётган саволга Шоҳруҳхондан жавоб олишга ҳаракат қилдик...

    - Ўзбек оиласида келинни она танлайди. Сиз ҳам онангиз танлаган қиз билан оила қурган бўлармидингиз?

    - Чиндан ҳам барибир онамлар танлайдилар, яъни ўзимиз топсак ҳам, уйга олиб бориб, уларга кўрсатиб, таништирамиз-ку! Албатта, уйдагиларнинг ҳам розилиги олинади, ҳамманинг фикрини, розилигини оламиз. Аммо, муҳаббатни ҳам унутмаслик керак, деб ўйлайман!

    - Онангизга келиннинг қаерда ўқиши, касби, мавқейи, оиласи каби маълумотлар қанчалик муҳим? Чунки, ўзбек оиласида барибир суриштиришлар бўлади!

    - Онамлар, “биринчи навбатда меҳрибон қиз бўлсин, сени юракдан яхши кўрсин, умрингни охиригача сен билан бирга бўладиган инсон бўлсин”, дейдилар. Қолгани, менимча, муҳим эмас!

    - Актриса Асал Шодиева билан фотосессиянгиз ҳам, босилиб қолган анча гап-cўзларни “жонлантирди”!

    - Оилавий ҳаётда бўлаётган воқеалар, ҳаммани ўз оиласида қолгани яхши, оммага ҳавола қилинмайди!

    Кўриб турганингиздек, Шоҳруҳхон Асалга уйланаётганини ошкор ҳам, инкор ҳам этмаяпти.

    Эслатиб ўтамиз, хонанданинг тўйи 5 июнь куни пойтахтимиздаги ресторанлардан бирида бўлиб ўтади, дейилади "Даракчи" нашрида.