Швейцариянинг Omega соатлар бренди ўз тарихида биринчи марта Instagram орқали сотувларини йўлга қўйди. Бу ҳақида 13 январь, жума куни бренднинг матбуот-хизматида маълум қилинди.
4 соату 15 дақиқа ва 43 сония ичида Instagram'да Speedmaster “Speedy Tuesday” Limited Edition моделининг барча 2012 дона нусхаси сотиб бўлинди. Соат нархи - 5800 Швейцария франки (тахминан 5400 евро); умумий даромад 11,7 миллион Швейцария франкини (тахминан 11 миллион евро) ташкил қилди.
Соат дизайни Omega Speedmaster'нинг 1978 йилда НАСА буюртмасига кўра ишланган “Alaska Project III”моделидан илҳомланиб яратилган. Янги модель зангламайдиган пўлатдан ишланган сатин корпус ва йирик рақамлар билан таъминланган. Яримшаффоф кумуш-оқ рангдаги ҳисоблагичлар қора циферблат фонида қора алюминий билан ўралган. Барча белги ва ҳисоблагичлар ёрқин люминесцент билан қопланган. Моделда 1861 калибри қўлланган. Орқа қопқоқда денгиз отининг тасвири туширилган, атрофида эса ёзув бор: Speedy Tuesday Anniversary — A Tribute To Alaska Project III, шунингдек чекланган серия таркибида нусха рақами мавжуд.
Omega президенти ва ижрочи директори Рейнальд Эшлиманн Speedmaster мухлисларини "ўз севимли соатларига жуда иштиёқманд ва Omega брендига содиқ", деб атади. У бренднинг виртуал жамиятига бўлган муносабатни бебаҳо, дея баҳолади. "Биз мижозлар эҳтиёжини қондиришдан манфаатдормиз, ахир", - қўшимча қилди у.
Швейцариянинг соат ишлаб чиқаришга ихтисослашган Omega компаниясига 1848 йилда Ла-Шо-де-Фонеда Луи Брандт томонидан асос солинган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Файзуллаевга танқид қандай таъсир қилди?
Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди
Исроил Рафаҳдаги операцияни ҲАМАС мағлубиятга учрамагунча давом эттирмоқчи
Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди"
Лондон: 9 мингга яқин чечен Украинага қарши урушда қатнашмоқда
Самарқандда 8-синф ўқувчиси фарзандли бўлди