17:11 / 10.05.2024
308

Ерни кучли магнит бўронлари қоплайди

Ерни кучли магнит бўронлари қоплайди
Фото: CCO
Ерни 11 ва 12 май кунлари кучли магнит бўронлари қоплайди. Бундай кунларда ҳатто соғлом одамлар саломатлигида ҳам ўзгаришлар кузатилади. Бу ҳақда Meteoagent хабар берди.

Мазкур кунларда К-индексида 8 балли магнит бўрони кузатилиши кутилмоқда. К-индекс геомагнит фаолликни ва бўронларни тавсифловчи кўрсаткичдир. У қанчалик баланд бўлса, магнит бўрони шунчалик кучли бўлади. К-индекси 0 дан 9 баллгача ифодаланади: 0 сокин, 1 кучсиз, 2 ва 3 кичик, 4 ва 5 ўртача, 6 ва 7 кучли, 8 ва 9 экстремал магнит бўронидан далолат беради.

Россия Фанлар академиясига кўра, сўнгги 20 йил ичида биринчи марта Ерда энг юқори, бешинчи даражали (G5) магнит бўрони кузатилиши мумкин.

Уч кун ичида Қуёш бизнинг сайёрамиз томон тўртта улкан плазма булутини ажратди. Улардан баъзилари йўлда битта, ҳатто каттароқ объектга бирлашади, ҳисоб-китобларга кўра, улар бугун тунда (11 майга ўтар кечаси) Ернинг магнит майдонига тушади”, — деди Россия Фанлар академияси Қуёш астрономияси лабораторияси раҳбари Сергей Богачев.

Мутахассис бўрон ўзининг энг юқори чўққисида камида G4.33 бўлиши, 15 фоизлик эҳтимол билан у 2005 йилдан бери биринчи марта G5 даражага чиқишини прогноз қилди. G уч соатлик интервалда К-индексининг максимал қийматини англатади. Улар ўртасидаги тафовут қуйидагича:

Магнит бўрони салбий таъсирининг энг кенг тарқалган кўринишлари қуйидагилар:
- бош айланиши ва бош оғриғи;
- уйқу бузилиши;
- диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммолар;
- қон босимнинг бузилиши;
- сурункали касалликларнинг кучайиши;
- оғриқлар, шунингдек, бўғимлардаги оғриқ;
- иштаҳа бузилиши ва кўнгил айниши;
- ҳолсизлик.

Бундай кунларда организмга ёрдам бўлиши учун кунига камида 7-8 соат ухлаш маслаҳат берилган. Рациондан ёғли ва аччиқ овқатларни олиб ташлаб, кунига камида 2 литр сув ичиш тавсия қилинади. Қаҳва миқдорини камайтириб, ўсимликлардан тайёрланган чой истеъмол қилиш керак.

Шунингдек, контрастли душ, эрталабки машқлар, тоза ҳавода юриш, югуриш магнит бўрони фонида саломатликни яхшилашга ҳисса қўшади.

Эслатиб ўтамиз, 23 апрель куни Қуёшда бир вақтнинг ўзида тўртта мегачақнаш қайд этилганди.
Ўшанда мутахассислар магнит бўронлари кузатилишидан огоҳлантирган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ерни кучли магнит бўронлари қоплайди